Навоий вилояти СВОЖЖДЛҚК департаменти Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
“Ҳуқуқ” газетасининг маълум қилишича, тадбир давомида савдо маркази ҳудудида ноқонуний фаолият олиб бораётган У. Исрофилов фуқаро С. Колесникдан 200 долларни 612 минг сўмга алмаштираётган чоғда қўлга олинган. Унинг машинасидан 1 млн 200 минг сўм, 11 минг рубль ва 6 997 доллар топилган.
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Исрофилов айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг эллик баробари миқдоридаги жарима жазосига тортилди.