30 май куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида AIBA Pro Boxing сериясидаги турнирнинг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги мусобақаси бошланади.

30 май кунги дастурдан 4 жанг ўрин олган. Турнирнинг илк кунида Швеция, Италия, Ирландия, Бразилия, Россия, Германия, Филиппин ва Ўзбекистон вакиллари бўлган боксчилар куч синашишади.

Ўзбекистон номидан биринчи кунги баҳслар доирасида Хуршид Тожибоев чиқиш қилади. У рингда Ирландия вакили Жойс Дэвид Оливер билан жанг қилади. Бу жанг 3 дақиқадан 8 раунд давом этади.

Қайд этиш жоизки, турнирда 10 вазн тоифасининг ҳар бирида 8 нафардан боксчи иштирок этади. Ҳар бир вазн тоифасидаги 8 боксчи ўзаро 4тадан жанг ўтказишади, ғолиб эса 2016 йилги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Тошкентдаги турнир турниридаги уч серийадан биринчиси бўлиб, кейинги серийалар 18 июль ва 19 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.