АҚШ давлат котибининг дипломатия ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ричард Стенгел Delfi нашрига берган интервьюсида Болтиқбўйи давлатларининг хавфсизлиги АҚШ учун биринчи даражали муҳим масалага айланганини билдириб ўтди.

"Биз НАТОнинг Болтиқбўйи масаласидаги 5та моддасига қатъий равишда амал қилишимизни такрорлашдан чарчамаймиз. Бу минтақадаги Латвиянинг хавфсизлиги айниқса муҳимдир", дейди Стенгел.

Унинг айтишича, АҚШ бу ҳудудда бирон хавф сезса, зарур кескин чораларни қўллашга тайёр туради.