АҚШ ялпи ички маҳсулоти 0.7 фоизга тушиб кетди

Иқтисодиёт 29 Май 2015 1988

2015 йил биринчи чораги якунларига кўра АҚШ иқтисодиёти 0.7 фоизга қисқарди. Бу ҳақда мамлакат савдо департаменти иқтисодий таҳлил бюроси томонидан чоп этилган рақамлардан маълум бўлди.
Муассаса хабарномасида айтилишича, тушиш истеъмолчилар фаоллигининг тушиши ва экспорт ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ. Бундан ташқари, хусусий инвестициялар ҳамда штатлар харажатлари қисқарган. Бу ҳолат қисман импортнинг тушиши ва федерал ҳукумат харажатларининг ўсиши билан қопланган.
Бир ой муқаддам савдо департаменти жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакат иқтисодиёти 0.2 фоизга ўсганини маълум қилган эди. Аммо якуний ҳисоботда бошқача сонлар акс этиш кутилмоқда. Якуний ҳужжат иқтисодий таҳлил бюроси томонидан июнь ойида тақдим этилади.

Кўпроқ янгиликлар