АҚШнинг Небраска штатида ўлим жазоси бекор қилинди

Жаҳон 29 Май 2015 892

Американинг Небраска штатида ўлим жазоси бекор қилинди. Ўлим жазоси шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди.

Ушбу қонун лойиҳаси ўн йиллаб ўлим жазосини бекор қилишга ҳаракат қилган мустақил сенатор Эрни Чемберс томонидан таклиф қилинди.

Небраска губернатори республикачи Питт Риккетс штатнинг олий жазосини сақлаб қолишни ёқлаб чиқди, аммо кўпчилик овоз (30 га қарши 19) билан сенаторлар янги қонунни қабул қилди. Шундай қилиб, Небраска ўлим жазоси қўлланилмайдиган АҚШнинг 19-штатига айланди.

Небраскада ўлим жазосига ҳукм қилинган жиноятчи охирги марта 1997 йилда қатл қилинганди.

Айни вақтда штат қамоқхоналарида ўлимга ҳукм қилинган 10 киши бор. Энди уларнинг жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.


Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар