"Милан" президенти Сильвио Берлускони келажакдаги режалар ҳақида гапириб ўтди.

"Анчелотти бир йилга танаффус олишни истади. Аммо уни ҳозирнинг ўзидаёқ футболга қайтаришдан умидвормиз.

Биз жуда яхши жамоага эгамиз. Аммо унинг бор иқтидорини юзага чиқара олганимиз йўқ. Албатта кучли футболчиларни кўпроқ сотиб олиш учун етарлича пул ажратамиз.

Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозирги таркиб ҳам яхши, кўплаб футболчилар Италия терма жамоасида тўп суришади", - дейди у.