Билл Гейтс одамзодга хавф солиши мумкин бўлган муаммолар ҳақидаги фикрларини билдирди

Жаҳон 29 Май 2015 5557

Америкалик машҳур миллиардер, Microsoft нинг собиқ раҳбари, 59 ёшли Билл Гейтс Vox телеканалига берган интервьюсида юқумли касаллик эпидемияси одамзод учун энг катта хавфлардан бўлиши мумкинлигини айтди.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги шароитларда бирор инфекциянинг тарқалиши шунчалик шиддатли бўладики, у биринчи 100 кунда 770 минг одамнинг, 200 кундан кейин эса 33 млн одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

“Мен ҳаёт бўлганимда ядро урушининг юз бериши эҳтимолини паст баҳолайман. Голливуд фильмларида кўрсатиладиган ерга астероидлар тушиши, глобал даражадаги зилзилалар ёки вулқонлар отилиши юз бериши эҳтимоли жуда паст. Бироқ шу давр мобайнида Эбола иситмасидан ҳам ёмонроқ бўладиган вирус эпидемиясининг тарқалиши имкони, менинг ҳисобларимга кўра, 50 фоиздан кўпроқни ташкил қилмоқда”, деб айтмоқда Гейтс.

Миллиардер инфекцион фалокат юз бериш эҳтимолини моделлаштирган тадқиқот гуруҳини яратганини тан олди. “Тиббиёт даражаси охирги 100 йил ичида анчагина кўтарилганига, янги дорилар ва тиббий ускуналар пайдо бўлганига қарамасдан, бу ютуқлар беихтиёр равишда касалликларни ташиб юриши мумкин бўлган одамларнинг ер юзи бўйлаб ҳаракатланишининг замонавий имкониятлари билан йўққа чиқарилади. Шунинг учун инфекциянинг тарқалиши шиддатли бўлади”, деб ишонч билан айтмоқда Гейтс.

Гейтс вируснинг тез тарқалишига мисол қилиб, 1918-1919 йилларда бутун дунё бўйлаб 20 млн.дан 40 млн.гача одамларнинг ҳаётини олиб кетган “испанка” – испан гриппини келтирди. “Биз ҳаттоки бу грипп қаердан пайдо бўлганини ҳам билмаймиз. Бу касаллик ҳақида испан матбуоти биринчи бўлиб хабар бергани учун шундай аталган. Ҳозирда чегараларни бир аср аввалгидан 50 марта кўпроқ одам кесиб ўтади. Демак, вируснинг тарқалиши испанка замонидагидан анча юқори бўлади”, деб таъкидламоқда Microsoft асосчиси.

Маълумот учун, Билл Гейтс дунёнинг энг ночор давлатларида касалликлар билан курашувчи хайрия жамғармасини яратган. Ўтган йили Гейтс Африкада безгакка қарши кураш учун 500 млн доллар хайр-эҳсон қилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар