Латвия, Литва ва Эстония мудофаа вазирлари ўрта масофалар учун мўлжалланган ҳаво ҳужумига қарши биргаликдаги мудофаа тизимини яратиш бўйича музокаралар бошлаш ҳақида келишиб олди.

Латвия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Латвия ушбу тизим бўйича музокаралар ва биргаликдаги харидларни амалга ошириш 2016 йилнинг бошида бошланишидан манфаатдор ҳисобланади.

“Ҳаво ҳужумига қарши муфодаа тизимини биргаликда харид қилиш узоқ муддатли истиқболда Болтиқбўйи давлатларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда муҳим ва амалий қадам бўлган бўлар эди ва молиявий маблағларни тежаш, тизимларга хизмат кўрсатишни осонлаштириш ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқишга имкон берган бўларди”, деб изоҳ бериб ўтди вазият бўйича Латвия мудофаа вазири Раймондс Вейонис.