Буюк Британия бош вазири ФИФА президенти ўз лавозимидан кетиши лозимлигини айтди

Спорт 29 Май 2015 1996

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ФИФА президенти Йозеф Блаттер охирги коррупцион жанжаллар туфайли ўз лавозимидан кетиши лозимлигини айтмоқда.

“Мен у кетиши керак, деб ҳисоблайман. Бундай даражада, бундай миқёсда ва бундай ташкилотда коррупцияда айбловга эга бўлиш ва бу ташкилот етакчисини ташкилотни олға олиб бориши учун тўғри одам қилиб кўрсатиш мумкин эмас. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. У қанчалик эрта кетса, шунчалик яхши бўлади, ФИФА шунчалик тез ўз нуфузини тиклайди”, деб айтмоқда Кэмерон.

Кўпроқ янгиликлар