Дональд Трамп 16 июнда АҚШ президентлиги учун сайловда иштироки ҳақида эълон қилади

Жаҳон 29 Май 2015 979

Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп 2016 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги сайловида иштироки ҳақида 16 июнда эълон қилиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, тадбиркор ўз нияти ҳақида ўзининг Нью-Йоркдаги “Трамп минораси” бизнес марказида 16 июнь куни маълум қилади.

Январь ойида Трамп Республикачилар партиясидан сайловда иштирок этиши мумкинлигини айтганди ва мазкур ҳолатда у Америкада олиб борилаётган ишлардан норозилигини билдирган. Шу ўринда у Барак Обама томонидан олиб борилаётган сиёсатни, хусусан соғлиқни сақлаш соҳасида Obamacare номини олган ислоҳотни танқид қилган.

 

Кўпроқ янгиликлар