ФИФА президенти лавозимига сайловларнинг иккинчи босқичида иштирок этишдан бош тортган ФИФА вице-президенти, Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн ушбу сайловларда уни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиришини айтди.

“Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Бу жуда ажойиб тажриба бўлди. Менга овоз бериш учун етарлича даражада жасурлик кўрсатган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман”, деб айтди Ал-Ҳусайн.