Google I/O 2015 анжуманида Google компанияси GoPro компанияси билан биргаликда виртуал реаллик учун стереоскопик видео яратиш учун мўлжалланган қурилма ишлаб чиққанини маълум қилди.

Махсус ушлагич ва 16 та GoPro камераси кўринишадига ушбу қурилма ва Jump булутли сервиси автоматик режимда видеооқимларни синхронлаштириш, стреоскопик виртуал реаллик видеосини олиш учун аниқлик, ранглар чуқурлиги ва балансини бир қолипга келтириш имконини беради.

Бу лойиҳа Google Cardboard картонли виртуал реаллик кўзойнакларининг янги версияси билан биргаликда мактаблар учун мўлжалланган Expedition таълим лойиҳаси доирасида фойдаланувчилар учун виртуал реаллик видеосини ишлаб чиқариш ва ҳаммабоплигига шароит яратиши керак.