Июнь ойида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 6та тадбир ўтказилади

Жамият 29 Май 2015 593

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида июнь ойида
ўтказиладиган тадбирлар номи маълум қилинди. Кейинги ойда кутубхонада 6та тадбир ўтказилади.

1 июнь куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига
бағишланган “Болалик олами” мавзусида тадбирлар ва “Истиқбол” залида
“Болалик –беғуборлик тимсоли” номли китоб-расмли кўргазма;

10 июнь куни соат 15:00да мажлислар залида Ўзбекистон халқ
ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият
ходими Саид Аҳмад таваллудининг 95 йиллигига бағишланган “Инсон уфққа
интилади” мавзусида хотира кечаси, “Тафаккур” залида “Халқимизнинг
қаҳрамон адиби” номли китоб-расмли кўргазма;

11 июнь куни соат 10:00да мажлислар залида “Инсон, унинг
эътиқоди, жамият, коинот тараққиёти муаммолари ва ҳозирги замон”
мавзусида илмий-назарий семинар;

23 июнь куни “Истиқбол” залида Халқаро олимпиада кунига
бағишланган “Чемпионлик – кўнгил эҳтиёжи” номли китоб-расмли
кўргазма;

26 июнь куни “Истиқбол” залида Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши
кураш кунига “Заҳри қотил – инсон умрининг кушандаси” мавзусида китоб-
расмли кўргазма, киномарказда “Зулмат салтанати” номли ҳужжатли фильм
намойиши;

30 июнь куни “Кашфиёт” залида тарихчи ва шарқшунос олим,
библиограф, китобшунос Евгений Карлович Бетгер ҳаётига бағишланган
библиографик обзор, “Китобларга бахшида умр” номли адабиётлар
кўргазмаси.

Тадбирлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар