Тhe Тimes нашрининг хабар беришича,  Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида италиялик ҳужумчиси Марио Балотелли билан хайрлашиш ниятида.

Футболчининг агенти Мино Райола Италия терма жамоасининг 24 ёшли футболчиси инглиз клубида қолиши ҳақида таъкидлаб келаётган бўлса-да, «Ливерпуль» бош мураббийи Брендан Рожерс Балотеллини сотиш ҳақидаги қарорни бир неча ой аввал қабул қилиб бўлган.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Балотелли 16 учрашувда майдонга тушиб, атиги битта гол урган ва битта самарали тўп узатишни амалга оширган.