“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Испания кубоги финали арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен ўйин муҳити ўзига хос бўлишини кутмоқдаман. “Атлетик” ҳозир ҳам мавсум давомида бизга қарши курашган ҳолатида. Бу жамоа босим ўтказади ҳамда эркин нафас олиш имконини бермайди.

“Камп Ноу” ажойиб майдон. Бироқ финални ўз майдонида ўтказган жамоаларни мағлубиятга учраган ҳолати ҳам кузатилган.

Суареснинг аҳволи яхши. У ҳафта давомида машғулотларда қатнашди ва финалда ўйнаши мумкин”, – деди Энрике.