"Манчестер Сити" раҳбарияти ўз ярим ҳимоячиси Жеймс Милнерни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

29 ёшли футболчининг шартнома муддати якунланиб бормоқда ва у шу ёзда эркин агентга айланиши мумкин. 

Жамоа футболчига ҳафтасига 165 минг фунт тўлашни назарда тутувчи 1 йиллик шартнома таклиф қилган, лекин футболчи ҳали бунга қандай муносабат билдиргани маълум қилинмаган.

Хабарларга кўра, Милнер пулдан кўра асосий таркибда кўпроқ ўйнашни истамоқда.

Айни пайтда унга "Ливерпуль" жамоасидан қизиқиш мавжуд.