Америкалик марҳум қўшиқчи Майкл Жексонга тегишли бўлган ранчо 100 млн долларга сотилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Калифорния штатидаги Санта-Барбара шаҳридан 64 км масофа узоқликда жойлашган номли ранчо 2700 акр (1,2 минг гектар) майдонда жойлашган.

Sotheby's International Realty вакили Сюзанна Перкинснинг айтишича, бу мулк кимошди савдосига Sycamore Valley Ranch номи билан қўйилган.
Маълум қилинишича, ранчо ҳудудида орангутан, фил ва лама каби жониворлар ҳам истиқомат қилади. Шунингдек, бу ерда темирйўл ҳамда вокзал ҳам сақланиб қолган.

Ушбу мулкда 2та уй, ҳовуз, баскетбол майдони ва теннис корти жойлашган.

Маълумот учун, Жексон бу ранчога 1987 йилда 19,5 млн доллар тўлаган ва у бу ерда 15 йил яшаган. 2008 йилда Colony Capital компанияси бу ҳудудда янги мажмуа яратиш учун 23 млн доллар сармоя киритганди.