“Bagil medical new technology” 5 миллиграмм ҳажмдаги бир марталик шприцлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди ва уларнинг турини кенгайтирмоқда. Йилига 48 минг дона шприц ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 36 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда.

2016 йилдан янги тиббиёт воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда маҳсулотларнинг 50 фоизини экспортга йўналтириш режалаштирган.

Янги лойиҳаларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётган корхонада эндиликда 1, 2, 10, 50 миллиграммлик шприц ҳамда инфузион тиббиёт системаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Қўшма корхона 2016-2019 йилларда Жанубий Корея ва Италия мамлакатлари сармоядорлари иштирокида қиймати 2 миллион 683 минг долларга тенг бўлган, маҳаллий хомашёдан жаҳон стандартларига мос стирилланган тиббиёт ватаси тайёрлаш кўзда тутилмоқда. Йилига қарийб 1 минг 100 тонна сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги тармоқда ўттиздан зиёд кишининг бандлиги таъминланади. Йилига 2 миллион 200 минг доллар қийматидаги тайёр маҳсулот экспортга йўналтирилади.