29 май куни Қозоғистоннинг Бурубай шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди ва бир қатор соҳаларга оид ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳужжатлар 2014 йилда МДҲ давлатларининг 2020 йилгача бўлган давр учун инновацион ҳамкорлигининг давлатлараро дастури амалга оширилишининг боришини ўз ичига олади.

Йиғилишда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, Арманистон бош вазири Овик Абраамян, Беларусь бош вазири Андрей Кобяков, Кирғизистон бош вазири Темир Сариев, Молдова бош вазири Кирилл Габурич, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Тожикистон бош вазири Кохир Расулзода иштирок этмоқда. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари орасида Ўзбекистон эса бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов, Озарбойжон бош вазири ўринбосари Яқуб Аюбов, Туркманистон бош вазири ўринбосари Сатлик Сатликов ҳамда МДҲ Ижро қўмитаси вакили Сергей Лебедев бор.

Қатнашувчилар мезбон мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашишган.

Эндиликда Евроосиё иқтисодий иттифоқи вакилларининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилиши кутилмоқда. Унда Вьетнам бош вазири Нгуен Тан Зунг билан томонлар ўртасидаги эркин савдо хусусида битимлар тузилиши кутилмоқда.