Назарбоев президент ваколатларини камайтиришни таклиф қилмоқда

Жаҳон 29 Май 2015 1275

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда ҳукумат ва парламентнинг ролини президент ҳокимиятини сусайтириш ҳисобига кучайтиришни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Менимча, парламент ва ҳукуматга кўпроқ ҳуқуқ бериш керак. Ҳозиргача бизда президент ҳокимияти бўлган. Иқтисодий ўрта синф ўсиши билан президент ҳокимиятини бўшатиш ҳамда ҳукумат ва парламентга кўпроқ ваколат бериш керак”, деб айтди Назарбоев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашув пайтида.

Қозоғистон президенти Қозоғистонда бундай иш олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар