Олий лиганинг 11-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Сўнгги йилларда бу жамоалар тўқнашуви янги кескинликни келтириб чиқарди. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонда шиддатли ва кескин кураш кечмоқда. Бу сафар ҳам бундан мустасно бўлмаслиги табиий. Сергей Лушан жамоаси мавсумни кўнгилдагидек бошламагандек туюлганди, лекин охирги 2 турдаги ғалаба "Бунёдкор"га яхши кайфият тақдим этди.

Чемпионат доирасида жамоалар 16 марта тўқнаш келишган. 3 бор "Пахтакор", 5 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 15, рақиб эса 18 марта тўп киритган. "Пахтакор" мезбонлик қилган учрашувларда 1 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Ўтган мавсумдаги ўйинларда 3:1 ва 3:2 ҳисобида жамоамиз зафар қучганди.
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ёшлар таркиблари баҳси 30 май, шанба куни Қибрайдаги стадионда соат 17:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 31 май, якшанба куни соат 19:00да старт олади. Ишқибозларни дербида "Пахтакор"ни муносиб қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз. 

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент).
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Олий лига 11-турининг қолган учрашувларида қуйидаги жамоалар куч синашади: