Ўзбекистон молия вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ваколатхонаси ходимлари билан музокаралар ўтказилди. Тадбирда, шунингдек, Туркия молия вазирлиги, ғазначилиги ва ижтимоий ҳимоя хизмати вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Туркия ислоҳотлар бўйича молия тизими стандартларига мувофиқ Ўзбекистон молия соҳаси ишчиларининг малакасини ошириш учун ўқув курслари ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркия бюджет ва ғазначилик тизимларида олиб борилаётган ислоҳотлар, бюджет тизими ва фискал сиёсатнинг юритилиши борасида фикр алмашилди. Молия соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, ўқув курсларининг ташкил қилиниши ҳар икки томонга ҳам фойда келтирилиши таъкидлаб ўтилди.