Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда олефин ишлаб чиқарувчи корхона очади

Ўзбекистон 29 Май 2015 3899

«Ўзбекнефтегаз» МХК ва GS Engineering & Construction Co. компанияси 4,5 млрд долларлик қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.

Жанубий Кореянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири GS Engineering & Construction Co компанияси 28 майда Ўзбекистонда нефть-кимё соҳасида ишлаб чиқариш корхонаси қуриш бўйича 4,5 млрд долларлик лойиҳани амалга ошириш учун шартнома имзолади.

“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси ва GS Engineering & Construction Co компанияси ўртасидаги ҳамжиҳатлик меморандумига мувофиқ, Жанубий Корея компанияси табиий газдан олефин ишлаб чиқариш корхонасини қуради. Олефин пластмасса олишда ишлатилади.

GS Engineering & Construction Co компанияси кореялик инвесторлар билан консорциум шакллантиради ва лойиҳанинг 50 фоизини молиялаштиради, қолган қисми эса “Ўзбекнефтегаз” томонидан қопланади.

Айни кунларда якуний нархлар ва ишлаб чиқариш қувватлари бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Юқорида келтирилган меморандум Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Сеулга ташрифи чоғида имзоланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар