Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг қорақалпоқ тилида фаолият олиб борувчи кўриниши ишга тушди.

Ҳукумат портали www.gov.uz манзилида фаолият олиб бориб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий сайти, ахборот ресурси ҳисобланади.

Портал 2007 йилдан бери ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ўзбек (кирилл ва лотин алифбосида), рус, инглиз тилида маълумотлар жойлаштирилар эди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқори Кенгаши ўзининг sovminrk.gov.uz сайтига эга бўлиб, бу сайт ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида фаолият олиб боради.