Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиянинг Камчатка ўлкасида иш қидиришни маъқул кўрмоқда.

Маълум бўлишича, 2015 йили Камчаткага 2 минг муҳожир келган бўлиб, уларнинг 75 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.
“Бу йили 1903 муҳожир меҳнат патентларини олди. Улардан 1500 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Иккинчи ўринда қирғизлар – 157 патент – кейинги ўринларда эса украиналиклар – 138 патент – ва озарбайжонлардир – 108 патент”, – деди федерал миграция хизмати ходими Олеся Федорцова Кам24 ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида.