Қатар 1990 йилда Форс кўрфазида юз берган уруш туфайли Ироқ билан узилган дипломатик алоқаларни тиклашга қарор қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз дипломатик фаолиятни бошлаш учун Боғдодда Қатарнинг элчихонасини очишга келишиб олдик”, деб айтди Ироқ Ички ишлар вазири Иброҳим ал-Жафарий ва элчихона яқин орада очилишини таъкидлаб ўтди.

Қатар Саддам Ҳусайн томонидан уюштирилган 1990 йилдаги Форс кўрфазида юз берган урушдан кейин Ироқдаги элчихонасини ёпиб қўйган эди.