Қозоғистон Хитой капитали иштирокида амалга ошириладиган 30 млрд долларлик 48 та лойиҳа рўйхатини шакллантирди. Бу ҳақда Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирининг ёрдамчиси Замир Соғинов Олма-отада бўлиб ўтган Хитой-Марказий Осиё фонд бозорлари анжуманида маълум қилди.

Соғиновнинг айтишича, Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги Хитой билан инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Ҳозиргача тўртта Қозоғистон-Хитой йиғилиши ўтказилди, уларнинг якунларига кўра тоғ-металлургия, кимё, машинасозлик ва қурилиш моллари ишлаб чиқариш соҳаларида 30 млрд долларлик 48 та лойиҳадан иборат рўйхат шакллантирилди.

Соғинов 2005 йилдан 2014 йилнинг 4-чорагига қадар Хитойдан Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўри инвестияциялар миқдори 13 млрд долларни, Қозоғистоннинг Хитой иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестияциялари миқдори эса 345 млн долларни ташкил этганини маълум қилди.