Римнинг “Рома” футбол жамоаси ҳужумчилари Сейду Думбия ва Жервиньо мавсумлар оралиғида жамоани тарк этишлари мумкин.

Римликлар спорт директори Вальтер Сабатини кот-д-ивуарлик футболчиларни ёзги транфсер пайтида сотиб юбориши имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, Жервиньони сотиб олишга БААнинг “Ал-Жазира” жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Жамоа унга 14 млн евро беришга тайёрлигини маълум қилган.

“Рома” Думбияга Россиядан ижарага олиш бўйича билдирилган таклифни рад этди, бироқ футболчини испан ёки инглиз клубларидан бирига сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.