Россия Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистон билан миграцион тартибни енгиллаштириш борасидаги келишувни тасдиқлади. Муассаса матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжат Россия президенти Владимир Путинга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжат матнида айтилишича, ҳар икки давлат фуқаролари бошқа давлатга ўтган пайтда 30 кун давомида рўйхатдан ўтмай яшаш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу сана фуқаро бошқа давлат ҳудудига киргандан бошлаб миграцион картада ва чегарачилар имзоси билан тасдиқланган муддатдан бошлаб ҳисобланади.