Россия Сбербанки акциядорларининг йиғилишида амалдаги президент Герман Греф қайтадан ўз лавозимига сайланди.

Сбербанкнинг йиллик мажлиси 29 май куни ўтказилди. Унда, Грефнинг ваколатини узайтиришдан ташқари, акциядорларга дивидентлар тўлаш масаласи ҳам кун тартибида бўлди.

Грефнинг ваколат муддати 2015 йил ноябридан 2019 йил ноябрига қадар узайтирилди. Илгарироқ ваколатларни назорат кенгашига топшириш ҳақида айтилган таклиф йиғилиш чоғида рад қилинди.