Россиядан хорижга маблағ чиқариш қисқармоқда

Жаҳон 29 Май 2015 2361

Россия Марказий банки маълумотларига қараганда, жисмоний шахслар томонидан чет элга чиқарилаётган нақд пул ҳажми қисқариб бормоқда. Бунга инқироз сабаб бўлгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Россия фуқаролари ва бошқа давлат фуқаролари томонидан мамлакат ташқарисига пул ўтказиш операциялари икки баробарга қисқарган. 2015 йилнинг 1-чорагида россиялий жисмоний шахслар пул ўтказмалари тизимлари орқали четга 2.1 млрд доллар чиқарган, бу 2010 йилнинг шу давридан буён энг кам кўрсаткичдир. 2014 йилнинг 1-чорагида 3.9 млрд, 4-чорагида эса 4.3 млрд доллар чиқарилган эди.
Бу кўрсаткичлар фақатгина пул ўтказмалари хизматларига тегишли, банклар орқали амалга ошириладиган транзакциялар бу сонларга киритилмаган.

Кўпроқ янгиликлар