Суриядан МДҲ ва Россиянинг 80 нафар фуқароси эвакуация қилинди

Жаҳон 29 Май 2015 917

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ил-76 русумли самолёт орқали Суриядан Россия ва МДҲ давлатлари фуқаролигига эга бўлган кишилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда Россия ФВВ матбуот хизматига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берган.

"Ил-76 самолёти Суриянинг Латакия шаҳридан Москва вақти билан 28 май куни соат 19:05да бортида 80 киши билан ҳавога кўтарилди. Самолётдаги йўловчиларнинг 66 нафари Россия, 7 нафари Беларусь, 4 нафари Украина ва 3 нафари Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади", дейилади хабарда.

Йўловчиларнинг 34 нафари болалар экани айтилмоқда.

Самолёт Домодедово аэропортига қўнган.

Бироз олдинроқ, Ил-76 самолёти Латакияга 21,5 тонни инсонпарварлик ёрдами олиб боргани ҳақида хабар қилинганди.

Ушбу ишлар Россия ва Сурия ҳукуматлари келишуви асосида амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, охирги йил давомида Россия томонидан Сурияга жами 530 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ҳамда тиббий воситаларни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилган. Ўз навбатида рус самолётлари мамлакат ҳудудидан Россия ва бошқа МДҲ давлатлари фуқаролари бўлган 1,1 минг нафардан ортиқ кишини эвакуация қилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар