Тошкент ва Минск оралиғидаги янги рейслар 2 июль кунидан бошланади

Ўзбекистон 29 Май 2015 1209

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Минск-Тошкент йўналиши бўйича янги қатновни 2015 йилнинг 2 июлидан очишни режалаштирмоқда.

Белaрусь республикаси пойтахтига қатновлар янги А320 аэробусларида ҳафтада икки марта, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Ўзига хос нодир диққатга сазовор жойлари ва табиат ёдгорликларига бой Беларусга саёҳат қилмоқчи бўлган, шунингдек Минскка иш юзасидан ташриф буюрадиганлар учун ҳам янги қатнов катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, баҳорги-ёзги мавсумнинг янгилиги бўлган мунтазам Тошкент-Минск-Тошкент қатнови мутахассислар мўлжаллаётганидек ўз йўловчиларига эга бўлади.

Кўпроқ янгиликлар