Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS) 20 июнда Магистратура куни ўтказмоқчи. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри хабар берган.

Таълим муассасига ташриф буюрувчилар институтдаги ўқув жараёни ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Институт олий таълим муассасалари битирувчилари (бакалавр даражаси) MBA (Master of Business Administration) халқаро дастурининг “Маркетинг”, “Молия”, “Халқаро туризм” ва «Меҳмонхона менежменти» йўналишлари бўйича таҳсил олишни давом эттиришлари учун очиқ бўлади. Сайёҳлик соҳасидаги MBA дастури Ўзбекистонда биринчи бор таклиф этилмоқда.