Туркманистоннинг янгиланган Конституцияси лойиҳасига президент ваколат муддатини беш йилдан етти йилга узайтириш тўғрисидаги банд қўшилиши таклиф қилинди.

Ушбу масала мамлакат асосий қонунини такомиллаштириш бўйича Конституциявий комиссиянинг Туркманистон парламенти (Межлис) раиси Ақжа Нурбердиева иштирокидаги йиғилишида муҳокама қилинган.

Унинг сўзларига кўра, янгилик Конституцияга «таклифлар асосида, янги тарихий давр реалликларини ва илғор жаҳон тажрибасини инобатга олиб, шунингдек йирик узоқ муддатли дастурларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида» киритилиши мумкин.