Голливудлик машҳур актёр Харрисон Форд ўзининг мини-самолётида фалокатга учрагандан уч ой ўтиб, яна осмонга парвоз қилди.

Тинч океани соҳилбўйида жойлашган Санта-Моника аэропорти вакилларининг айтишича, 72 ёшли актёр соғлом кўринишда бўлган. “У аэропортга қайтишидан жуда хурсанд эди. Ҳамиша кулиб турди, бироз оқсоқланиб юришига қарамасдан, ажойиб кўринишда эди”, деб айтмоқда манбалардан бири.

Форд ўзининг дўсти билан иккинчи учувчи сифатида парвоз қилди.

Маълумот учун, Форд бошқараётган самолёт март ойи бошида фалокатга учраган эди. Актёр фалокатдан кейин ҳали ҳам соғлиғини тикламоқда.