Японияда кучли вулқон отилиши туфайли одамлар эвакуация қилинади

Жаҳон 29 Май 2015 1499

Япониянинг Кутиноэрабу номли оролида Кутиноэрабу вулқони отилишни бошлади. Метеорологлар томонидан унга энг максимал – 5 даражали хавфлилик даражаси берилди.

Япония ҳукумати ушбу ҳолат юзасидан штаб ташкил қилди. Япония бош вазири Синдзо Абэ маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий метеорологик агентлик мутахассислари билан шошилинч мажлис ўтказади.

Вулқон оғзидан дастлабки вулқон отилишлари метеохизмат камералари томонидан маҳаллий вақт билан 9:59 да (Тошкент вақти билан 05:39) қайд этилди. Кул устуни бир неча дақиқа ичида ўнлаб метрларга кўтарилган.

Кўпроқ янгиликлар