Яқин йилларда Ўзбекистонда пахтани машинада териш улуши 50-60 фоизга чиқади. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар берган.

Ҳозирда ушбу кўрсаткич беш фоизни ташкил этади.

Ҳар йили механизациялашган пахта теришга ўтиш учун режали ишлар олиб борилади ва ушбу йилда жорий мавсум ҳосилини териш учун Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган 1000 та замонавий пахта териш машинаси сотиб олинади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг машина-трактор паркларида 1232та пахта териш машинаси мавжуд. МХ 1,8 русумидаги 807та машина Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган бўлса, 425таси АҚШнинг Case компанияси маҳсулоти ҳисобланади.