YouTube видеопортали ўзининг 10 йиллигига энг машҳур видеолардан тузилган микс яратди

Технология 29 Май 2015 1466

YouTube видеопортали яратувчилари портал ташкил топганининг 10 йиллигига “The A-Z of YouTube” (YouTube А дан Я гача) деб аталган, хизматнинг фаолияти давомидаги энг машҳур клиплардан тузилган клип яратди. Ушбу ролик YouTube Spotlight расмий каналида жойлаштирилди ва намойишнинг биринчи кунларида 2,8 млн марта кўрилди.

Умумий ҳисобда ушбу микс клипда 75та энг машҳур клиплар жамланган, уларни шартли равишда 18та услуб – ҳайвонлар, мемлар, янгиликлар, Gangnam Style ва бошқаларга ажратиш мумкин. Бу клипдаги барча иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати роликнинг YouTube’даги саҳифасида чоп этилган.

Юбилейга аталган видео машҳур видеолар китобини очиш билан бошланади ва охирида YouTube’да биринчи жойлаштирилган “Мен ҳайвонот боғидаман” деган клипга ҳавола бериш билан якунланади. Дарвоқе, бу клипни ҳали ҳам YouTube’да кўриш мумкин ва 10 йил ичида у 24 млн марта намойиш қилинган.

YouTube’да жойлаштирилган энг машҳур видео Gangnam Style клипи бўлган, у 2012 йилнинг июль ойидан 2015 йилнинг май ойигача 2,3 млрд мартадан кўпроқ намойиш йиғган. 2014 йилда ушбу клип 2 147 483 647 марта намойиш қилиниб, YouTube’нинг ҳисоблагичи ишдан чиқишига сабаб бўлган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар