ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўзининг сайловолди нутқида ташкилот аъзоларининг ҳибсга олиниши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозир биз қийин вазиятни бошдан ўтказмоқдамиз. Сўнгги воқеалар ФИФА номига ёмон таъсир қилди. Буни олдини олишга ҳаракат қилиш керак. Биз ФИФА шаънини оёқости қилишларига йўл қўймаслигимиз даркор. Қўлга олинган инсонлар ўзлари учун жавоб беришади. Баъзи инсонлар сабаб бутун бошли ташкилотни ёмонотлиқ қилиш керакмас.

Биз бирлашиб, олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Биз футболда бўлиб ўтаётган барча воқеаларни назорат қила олмаймиз. Чунки бунда 300 млндан ортиқ инсон иштирок этади.

Агарда ФИФА жаҳон чемпионатини Россия ҳамда Қатарда ўтказишни белгиламаганда, ўйлашимча, ҳозир бу муаммолар бўлмас эди”, – деди Блаттер.