Россия чемпионатида “Зенит” жамоасининг 5-марта ғалаба қозониши Nike компанияси дизайнерларини илҳомлантирди. Улар жамоа футболчилари ва мураббийлари учун XIX аср модаси бўйича либослар яратишди.

“Бу барчамиз ва айниқса шаҳар учун муҳим ғалабадир, – таъкидлаб ўтди Андре Виллаш-Боаш. – Фикримча, тарихга, меросга мурожаат бундай чемпионликни Петербургга боғлаган ҳолда нишонлашнинг ажойиб усулидир”.
Ғалабага бағишланган тадбир Юсуповлар саройида ўтказилди. Унга ташриф буюрган футболчилар ва клуб персонали тарихий либосларга бурканишди.
Кампаниянинг марказий лойиҳаси Кўк меҳмонхонада бутун жамоанинг биргаликда тушган сурати бўлди.