Аризона штатининг Финикс шаҳридаги маҳаллий масжидлардан бирининг қаршисида антиисломчилар намойиш ўтказишди. Намойишда 75 нафардан ортиқ киши иштирок этган ва улардан баъзилари қуролланган ҳолда бўлишган.

"Бу Техасдаги терактга жавоб сифатида ташкиллаштирилди", деб ёзади Ироқдаги уруш қатнашчиларидан бири ва бу намойиш ташкилотчиси бўлган ҳарбий Жон Ритцгеймер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қайд этилишича, намойиш қатнашчилари ўз қўлларида Ислом динига қарши фикрларни ифодаловчи шиорлар ва АҚШ байроқларини кўтариб чиқишган.

Полиция бу ҳудудда назоратни кузатиб турган.