АҚШ компанияларидаги энг кўп маош олувчи аёл ижрочи директорлар ўнталиги чоп этилди

Иқтисодиёт 30 Май 2015 2390

Equilar компанияси Associated Press ахборот агентлиги билан биргаликда АҚШ компанияларининг энг катта маош оладиган аёл ижрочи директорларининг ўнталигини чоп этди.

Рейтингга Yahoo вакили Марисса Майер бошчилик қилмоқда, унинг даромади 69 фоизга, яъни 49,1 млн долларгача ўсган. 2-ўринни TJX компаниясидан Кэрол Мейровиц эгаллади, унинг даромади 13 фоиз, яъни 23,3 млн долларгача ошган. 3-ўринни Hewlett-Packard ижрочи директори Маргарет Уитмен 19,6 млн долларлик даромад билан банд этди.

Юқори бешталикка PepsiCo компанияси ижрочи диретори Индра Нуйи ҳам кирди, унинг даромади 45 фоизга ўсиб, 19,1 млн долларни ташкил қилмоқда. 5-ўринни Фиби Новакович (General Dynamics) 19 млн долларлик даромад билан эгалламоқда (даромади 1 фоизга камайган).

6-ўринни Виржиния Рометти (IBM, 17,9 млн доллар), 7-ўринни Мэрилин Хьюсон (Lockheed Martin, 17,9 млн доллар), 8-ўринни Патрисия Вурц (Archer Daniels Midland, 16,3 млн доллар), 9-ўринни Ирен Розенфельд (Mondelez International, 15,9 млн доллар) ҳамда 10-ўринни Эллен Куллман (DuPont, 13,1 млн доллар) эгалламоқда.

Equilar ва Associated Press АҚШнинг етакчи компанияларининг 340 ижрочи директорлари орасидан 17 нафари аёллар эканлигини аниқлади. Тадқиқотчилар бу ҳолат АҚШ компанияларида аёл раҳбарлар эркакларга нисбатан камроқни ташкил қилишининг яна бир исботи бўлганини айтишмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар