АҚШнинг Техас ва Оклахома штатларида содир бўлган сел оқибатида деярли 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Техасда 24 киши, Оклахомада 4 киши ғарқ бўлган. Шунингдек, ўнлаб одамлар дом-дараксиз кетган.
Метереология хизматининг маълум қилишича, ёғингарчилик дам олиш кунлари ҳам давом этади.
АҚШ президенти Барак Обама Техасни ҳалокат зонаси деб эълон қилди. Штатга гуманитар ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.