Бугун 30 май куни Лондоннинг "Уэмбли" стадионида Англия кубоги финали ўтказилади. Унда "Арсенал" ҳамда "Астон Вилла" куч синашади. 

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Арсенал" амалдаги чемпион жамоа ҳисобланади ва улар бугун ғалаба қозонадиган бўлса, ушбу мусобақадиг 12-чемпионлигини қўлга киритади. 

Ўз навбатида, "Астон Вилла" Англия кубоги финалида 10 маротаба иштирок этиб, улардан еттитасида ғалаба қозонган.