ФИФА “Барселона”га қарши жорий қилинган чекловларни бекор қилмайди

Спорт 30 Май 2015 1701

ФИФА “Барселона” жамоасига қарши жорий қилинган чекловларни бекор қилмайди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри ёзмоқда.
Маълумки, санкциялар халқаро трансферлар ҳамда 18 ёшгача бўлган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ равишда жорий қилинган эди. Эндиликда, нашрнинг қўлга киритган маълумотига кўра, ФИФА бош котиби Жером Вальке санкцияларнинг олиб ташланишига хайрихоҳлик билдирган. Аммо, унинг айтишича, бу чекловларни олиб ташлаш учун ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай имконият йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг апрель ойида ФИФА “Барселона”ни икки трансфер мавсумида янги ўйинчилар сотиб олишни тақиқлаш билан жазолади. Ўша йилнинг декабрь ойида Спорт ҳакамлик суди “Барселона”нинг апелляциясини рад қилди. Шундан сўнг клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу халқаро федерация билан алоқаларни узиши ҳақида баёнот берди.

Кўпроқ янгиликлар