Филиппиннинг Сулу вилоятида, Минданао ороллар гуруҳининг маъмурий маркази Холо шаҳри яқинида номаълум шахслар томонидан полиция бўлимига кираверишда иккита портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Оқибатда 15 киши, жумладан 3 нафар болалар жароҳат олган.

“Полициянинг ўнлаб ходимлари ва 5 нафар фуқаро, жумладан, 3 нафар бола жароҳат олган”, дейилмоқда маҳаллий полиция берган хабарда. Босқинчилардан бири қўлбола гранатани полиция бўлими киреверишига улоқтирган, бир неча дақиқадан кейин яна битта кучлироқ портлаш содир бўлган.

Мамлакатда фаолият юритувчи қуролланган гуруҳлардан бирортаси ҳозирча ушбу босқинчилик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.