Aнглия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Йозеф Блаттернинг ФИФА президентлигига қайта сайланиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Блаттернинг қайта сайланиши олдиндан маълум эди. Унга овоз берган ФИФАнинг барча аъзолари футболга хиёнат қилишди. Блаттер бошқараётган қайиқ аллақачон сувга чўкиб бўлган.

Бу вазиятда бирдан бир чора, етакчи мамлакатлар футбол федерациялари ФИФА таркибидан чиқиб кетишлари керак”, - дейди Линекер.