Гавайи ҳудудидаги Каилуа-Кона оролида қиличбалиқни овлашга ҳаракат қилган балиқчининг ўзи унинг қурбонига айланди. Бу ҳақда Honolulu Star-Advertiser нашри хабар берган.

Балиқчи сувга гарпун ва найза билан қуролланган ҳолда сакраган. У бу ҳаракат орқали балиқни қўрқитишга ҳаракат қилган, лекин ўлжа унга қарши ҳужумга ўтиб, балиқчининг елкасини жароҳатлаган.

Қутқарувчилар 47 ёшли Рэнди Льянеснинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишган, аммо шифокорлар унинг ўлимини қайд этишган.