Германия Россия томонидан эълон қилинган қора рўйхат бўйича тушунтириш талаб қилди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Германия ТИВ ушбу давлатнинг саккиз фуқароси қора рўйхатга киритилганидан норозилигини билдирган.
Хусусан, бу борада эълон қилинган баёнотда Германия фуқаролари нима сабабдан бу рўйхатга киритилганини тушунтириш, сабабларни кўрсатиш талаб қилинган.
Маълумотларга қараганда, Россия қора рўйхатига бундестаг депутатлари Карл Георг Вельман, Михаэль Фукс, Европарламент депутатлари Ребекка Хармс, Даниэль Кон-Бендит, ЕИ Кенгаши бош котиби Уве Корзепиус, Германия мудофаа вазирлиги статс-котиби Катрин Зудер, зобитлар Бернд Поссельт ва Карл Мюлльнерлар киритилган.